Пастдарғомликлар 1,5 сотих ердан 10 миллион даромад мўлжаллаяпти

02.04.2018, 18:38

Пастдарғомликлар 1,5 сотих ердан 10 миллион даромад мўлжаллаяпти

Яқинда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари аҳоли  хонадонларида бўлиб, томорқадан самарали фойдаланаётган юртдошларимиз билан мулоқот ўтказяпти.

–Ўз томорқасидан фойдаланишда қийинчилик сезаётган хонадон эгаларига ерни экишга тайёрлаш, сабзавот уруғи ва кўчатларини етказиб бериш, сабзавотларини парваришлашда яқиндан кўмак бериб келяпмиз, – дейди маҳалла раиси, Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Диёр Умеров. – Айни чоғда томорқадан намунали фойдаланиб келаётган хонадон эгалари тажрибаларини оммалаштириш, кўргазмали семинарлар ташкил этиш маҳаллада анъанага айланган.    

– Томорқамиз 8 сотихдан иборат бўлиб, 3 сотих майдонда 2 та иссиқхона ташкил қилганмиз, – дейди Асқар Хамраев. – Ҳар йили 3 маротаба сабзавот ва кўкат экиб, яхши даромад оляпмиз. Айни пайтда 1,5 сотих майдондаги битта иссиқхонада 750 дона помидор кўчатини парвариш қиляпмиз. Келажакда шу бир ярим сотихлик иссикхонада етиштирилган помидор ҳосилидан 10 млн.сўмдан ортиқ даромад олмоқчимиз.  

Тадбирда бу каби амалий мулоқотларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказишга келишиб олинди.

  O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+