O‘zLiDeP энг фаол ва зукко аёлларни тақдирлади
02.04.2018, 18:49
O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Таллиқ” МФЙдаги БПТда хотин-қизлар ўртасида “Ораста қизлар” шиори остида танлов ташкил этилди.
Танловда хотин-қизлар сиёсат, таълим, маданият, фан ва спорт соҳаларида ўзора беллашди.
– “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилаётган бундай танловлар хотин-қизларни бир-бирлари билан тажриба алмашишга, маҳорат ва қобилиятини руёбга чиқаришда туртки бўлади, – дейди Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси З.Сейдуллаева. – Ўзига хос қизиқарли шартларни ўзида акс этган танловда маҳалла хотин-қизлари миллий қадриятларимизни анъаналаримизни акс эттирувчи миллий кийимларда ўзларининг билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Белгиланган шартлар бўйича қизлар орасидан энг чаққон ва зукколари танлаб олиниб уларга O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.
З.АСЕМОВА,
O‘zLiDeP Қўнғирот
туман кенгаши ходими
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг