“Яшнобод” инновация технопаркида 207 та янги иш ўрни яратилади

03.04.2018, 12:18

“Яшнобод” инновация технопаркида 207 та янги иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Яшнобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман ҳокимлиги масъул вакиллари ҳамда Инновация технопарки аъзолари иштирок этди. 

Йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Яшнобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Президентимизнинг 2017 йил 5 июндаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳолати юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботини эшитди.  

Таъкидланганидек, мазкур фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Яшнобод” инновация технопарки ташкил этилган. Шу билан бирга, мазкур технопаркка Янгиобод ихтисослаштирилган бозорининг 7.5 гектар ери ва ишлаб чиқариш майдони ажратилган.

Технопарк мутасаддиларининг айтишича, ҳозирда “Яшнобод” инновация технопарки резиденти мақомини олиш учун, кўп функцияли онлайн касса аппаратларини ишлаб чиқариш («My Air Group» МЧЖ) ва 3D принтерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш («Greencode» МЧЖ)) лойиҳа ташаббускорларга резидентлик мақомини белгиловчи тегишли гувоҳномалар топширилган. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сонли қарорида белгиланган 21та лойиҳа тақдимоти ўтказилди ва “Яшнобод” инновация технопарки резиденти мақомини олиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Энг муҳими, юридик ва жисмоний шахслар томонидан 30дан ортиқ инновацион лойиҳалар бўйича таклифлар келиб тушган ва бу борада муайян ишлар олиб борилаётир.

Таъкидлаш керак, юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 7156,6 минг АҚШ долл. инвестициялар жалб қилиниши кутилмоқда. Шундан 5983,2 минг АҚШ долл. ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 556 минг АҚШ долл. банк кредитлари ва 617,4 минг АҚШ долл.  сармоядорлар ва буюртмачилар маблағлари ҳисобидандир. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур лойиҳаларни йўлга қўйиш натижасида 207 доимий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Яшнобод туман Кенгаши депутатлик гуруҳларининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2062
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яшнобод БПТ2018-04-30 16:50:56

Ҳақиқий жонкуяр депутатлар Яшнобода айниқса Ё.Зокиров энг намунали депутат !


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+