Сайёр қабулда “Мукамал файз сифат” корхонаси раҳбари С.Турғунбаев кредит сўради

03.04.2018, 19:40

Сайёр қабулда “Мукамал файз сифат” корхонаси раҳбари С.Турғунбаев кредит сўради

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши томонидан Чуст туманидаги Ахча қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси қишлоқни туман маркази хамда Поп тумани билан боғловчи кўприклар таъмирталаб ҳолатда экани, қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланмагани ва томорқаларни суғоришда айрим муаммолар мавжудлигидан шикоят қилди. Шунингдек, қишлоқ аҳли ҳудудда оилавий поликлиника ҳамда дорихона қуриш, ҳудуддаги 18-сонли умумтаълим мактабига малакали педагогларни жалб этиш ҳамда кутубхонани бадиий асарлар билан таъминлашда ёрдам сўради.

 “Мукамал файз сифат” корхонаси раҳбари С.Турғунбаев Чуст туманида ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудидаги 5 гектар ер майдонида автомобилларга шина ишлаб чиқариш заводини барпо этаётгани, ушбу заводга Хитой Халқ Республикасидан ускуналар олиб келишини айтиб, банкдан кредит олишда муаммога дуч келаётганини билдирди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган муаммо ва таклифларни ҳал этиш чоралари кўрилди, вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли депутатлик сўровлари юборилиши таъминланди.

Музаффар ТУХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+