O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Янгибозорда 50 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

04.04.2018, 09:50

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Янгибозорда 50 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила–жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда  юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, она ва бола саломатлигига эътибор қаратиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

–Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида  МФЙ ҳамда оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини беряпти, – дейди Уйғур ҚВП мудираси Гуламдон Жуманиязова. – Бизнинг асосий мақсадимиз касалликни ўз вақтида аниқлаш, оғир ҳасталикларнинг олдини олиш, асоратларини ўз вақтида сифатли даволашдан иборат. Зеро, соғлом онадан, соғлом отадан соғлом фарзандлар дунёга келади.    

   

Тадбир сўнггида 50 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

                                                                                Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+