O‘zLiDeP ташаббуси билан якка тадбиркор Бегзодбек Мамасолиевга кредит ажратилди

04.04.2018, 10:32

O‘zLiDeP ташаббуси билан якка тадбиркор Бегзодбек Мамасолиевга кредит ажратилди

Бугунги кунда Андижон туманида якка тартибдаги тадбиркорлар 266 нафарни ташкил қилади. Улардан 50 нафари ишбилармон хотин-қизлардир.

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган депутатлик йиғилиши айнан мана шу тадбиркорлар учун катта имконият яратди. Унда Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатланлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан бажарилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб Андижон туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Д.Саидаҳмедовнинг мавзу юзасидан ахбороти тингланди.

–Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, уларга шарт-шароит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга илгари суриш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда тадбиркорларнинг ноқонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – деди Д.Саидаҳмедов. – Жумладан, туманимиз ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари билан биргаликда ишлаб чиқишни ёки хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ташкил этиш, шунингдек, янги иш жойлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқилган.

Шундан сўнг O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тадбиркорларнинг қизғин баҳслари, саволлари мунозараларга уланиб кетди.

– Бетон шлакоблок маҳсулотлари ишлаб чиқариш ниятидаман, – дейди Хортум қишлоғида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Бегзодбек Мамасолиев. –Бугунги йиғилишда фаолият бошлашим учун кредит олишда амалий кўмак сўрадим. Мурожаатим ижобий ечим топганидан мамнунман.

Бўтақора маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуманноп Абдусаломов мебель ишлаб чиқаришда анчагина тобланиб қолган ҳунармандлардан. Фуқаронинг фаолиятини кенгайтириши учун ўзи яшаётган ҳудуддан 10 сотих ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокими ўринбосари томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+