Андижон вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди (ВИДЕО)

04.04.2018, 12:46

Андижон вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  А.Эгамбердиев  O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди (ВИДЕО)

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевнинг Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилигга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини назорат таҳлил тарзида ўрганиш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг асосини ташкил этмоқда. Буни вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 72, саноатнинг 34,4 ва қишлоқ хўжалигида 99,7 фоизи кичик бизнес субъектларига тўғри келаётганида ҳам кўриш мумкин. Умумий иқтисодиётда иш билан банд бўлган 1 миллион 319 минг нафар ишловчининг 84,5 фоизи айнан уларда эканлиги қувонарли.

–Айни чоғда вилоятимизда 20 минг 67 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмоқда, – дейди А.Эгамбердиев. – Кейинги йилларда соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида уларнинг сафи янада кенгаяпти. Биргина ўтган йилнинг биринчи чорагида 643 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 19 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада 13 тасининг фаолияти қайта тикланди ва 6 таси янги ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳозирги кунда вилоятда экспорт фаолияти билан шуғулланаётган 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, ўтган давр мобайнида улар томонидан 20 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар, давлат хизматлари марказлари, банк, солиқ ва бошқа тизимлар вакиллари иштирокидаги эшитув йиғилишида ишбилармонлик муҳитининг ишончли ҳимоясига қаратилган меъёрий  ҳужжатлар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+