O‘zLiDeP фракцияси аъзолари кўмаги билан 6 нафар арнасойликка 38 млн. сўмдан истеъмол кредити ажратилди

04.04.2018, 15:17

O‘zLiDeP фракцияси аъзолари кўмаги билан 6 нафар арнасойликка 38 млн. сўмдан истеъмол кредити ажратилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Эркин Холбўтаев ва Нодир Ражабовлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлишди.

57 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Арнасой тумани Жиззах вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Арнасойликлар ҳам сўнгги йилларда турли соҳаларда сезиларли ютуқларни қўлга киритиб, мамлакатимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаcини қўшиб келмоқда. Бироқ, туманда ечимини кутаётган, одамларни ўйлантираётган муаммолар йўқ эмас.

Бу ҳудудий комиссия иш жараёнида яққол аён бўлди-қолди. Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари 201 та хонадон вакиллари билан учрашиб, жами 35 та ижтимоий соҳа объектини кўздан кечирди. Шунингдек, 12 та МФЙ фаолияти ўрганилди.

Айтиш жоиз, ўрганиш давомида бундай муаммоларнинг кўпчилиги жойида ечим топди. Жумладан, туман ҳудудларини ўрганиш давомида фуқаролар томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 4 мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди ва “Бўстон” ҚФЙ ҳудудида яшовчи Р.Абдураҳманов ҳамда Н.Абдураҳмановаларга чорвачиликни ривожлантириш учун 30 млн сўм миқдорида кредит ажратиб берилди.

Фақат шугина эмас. Учрашувлар давомида депутатлар кўмаги билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 6 нафар фуқарога 38,5 млн сўм миқдорида истеъмол кредити ажратилди.

                        Саида УМАРАЛИЕВА,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

                                                                             матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Туратова O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши депутати2018-05-03 19:22:09

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ҳудудлардаги муаммоларнинг бартараф этилишида муҳим омил бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Эркин Холбўтаев ва Нодир Ражабовлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида бўлишди. Мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари билан ҳамкорликда Зарбдор туманида ўрганиш ишларини олиб борилди. Учрашувларда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этишга қаратилмоқда. Хусусан, ишчи гуруҳ 130 ўринга мўлжалланган Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида мутахассис кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда муассасада 67 нафар шифокор фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 47 нафари нафақа ёшига етган. Шунингдек, бирлашмада 12 та бўш иш ўринлари мавжуд. Мазкур ҳолатларнинг юзага келишига 2 та сабаб бор. Биринчидан, туманда тиббиёт йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст. Иккинчидан, соҳа бўйича олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассис кадрлар Тошкент шаҳри ёки вилоят марказида ишламоқда. Ўрганишлар давомида ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ўрганишлар давомида тиббиёт бирлашманинг болалар бўлимида дори-дармон воситаларининг етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар ҳам маълум бўлди.


Хислат Зайниддинов2018-04-20 16:44:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларимиз амалий ишлар олиб бораётганлиги қувонарли ҳолат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+