O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” дастурида фаол иштирок этмоқда

04.04.2018, 17:51

O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” дастурида фаол иштирок этмоқда

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” дастури доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Натижада ободонлаштириш ва қурилиш майдонига айланган қишлоқларимиз мутлақо янгича қиёфа касб этяпти.

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” қишлоғида яшовчи С.Эгамбердиева ҳудудда амалга оширилаётган ишлардан қувонар экан, давлатимиз раҳбарининг бу ташаббуси ҳақида ўз фикрлари  баён қилди.

– Қишлоғимиз ҳам ушбу дастурга киритилганидан мамнунмиз, – дейди онахон. – Айниқса, вилоятнинг турли гўшаларидан ҳашарчиларнинг ташриф буюриши ҳудудни янада обод қилишга туртки бўлмоқда. O’zLiDeP фаоллари бизнинг уйимизга келиб уйимизни таъмирлашга бош-қош бўлишди. Ана шундай савобли ишларда фаол иштирок этаётган барча ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз.   

Таъкидлаш керак, партия ташаббуси билан бу каби хайрли ишлар жойларда давом этмоқда. O‘zLiDeP нафақат Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” қишлоғини обод қишлоққа айлантириш ишларига, балки “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишларда ҳам фаол иштирок этишни мақсад қилган.

М.ҲАМРОЕВ,

O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+