O‘zLiDeP “Жом” МФЙ ҳамшираларига патронаж сумкалар тарқатди

04.04.2018, 17:56

O‘zLiDeP “Жом” МФЙ ҳамшираларига патронаж сумкалар тарқатди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Жом” МФЙда “Хотин-қизларнинг маънавий хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш, шунингдек, алкоголизм ва гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган аёлларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

–Бугун айрим ота-оналар эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини кўра била туриб, шошма-шошарлик ва ўзбошимчалик билан тўй бошлаяпти, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раиси ўринбосари - аппарат раҳбари М.Усанова. – Шу боис партиямиз томонидан касб-ҳунар коллежларида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида  турли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Уларда эса қиз болани барвақт турмушга бериш, эрта фарзанд кўриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги тушунтириляпти.

Тадбир давомида ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари ҳамшираларига патронаж сумкалар тарқатилди.  

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1755
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+