Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори

05.04.2018, 09:19

Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан Балиқчи тиббиёт коллежида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқалари” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Андижон қишлоқ хўжалик институти ходимлари, “Еттиқашқа МФЙдаги БПТ ҳамда “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи аъзолари, Эски Ҳаққулобод қишлоғи хотин-қизлари иштирок этди.

Тадбирни сўз олган O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раиси Оқибатхон Жакбарова ва бошқалар “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, партиянинг хотин-қизлар интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни илмий ишларга кенгроқ жалб қилиш, инновацион технологияларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.

–Жамиятимизни инновацион ривожлантиришда аёлларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш зарур, – дейди Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгаши депутати Дилором Дадахонова. – Тўғри, аслида инновацион ривожланишга аёлларимиз ҳар куни, ҳар жойда - ўз иш жойида, жамоаларда, оиласида, бола тарбиясида  қайсидир маънода ҳисса қўшиб келаётгани бор гап. Бироқ, бу борада аёлларимиз фаоллигини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини юксалтириш партиямиз олдида турган асосий вазифалардан бири эканига алоҳида урғу беришимиз керак.

Семинарда ушбу тадбир партиянинг дастурий мақсад-вазифалари билан уйғунлиги таъкидланиб, аҳолининг турмуш даражасини оширишни таъминлаш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

Гулнорахон ҚОДИРОВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+