Тадбиркорга 7 фоизлик кредит олиб беришга кўмаклашган Н.Камолова қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди

05.04.2018, 09:23

Тадбиркорга 7 фоизлик кредит олиб беришга кўмаклашган Н.Камолова қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди

O‘zLiDeP Норин туман Кенгашидаги Бойовул МФЙда фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғин етакчиси Нафисахон Камолованинг 2017 йилдаги иш фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, БПТ томонидан партия электорати ва аҳолининг муаммоларини ечиш бўйича амалга оширилган ишлар, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб-ташвиқ қилиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

–Аъзоларимиз нафақат электорат вакилларини балки аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ҳам жиддий эътибор қаратади, – дейди қуйи бўғин етакчиси Н.Камолова. – Масалан, ўтган 2017 йилда Бойовул МФЙда яшовчи Шохиста Рустамовага лимонария ташкил этишда Агробанк томонидан 7 фоизлик кредит олиб беришга кўмаклашдик. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси томонидан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинган мурожаат ҳам туман ҳокимлигининг 2018 йил учун аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш Дастурига киритилди. 

Йиғилиш сўнггида қуйи бўғиннинг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланиб, Нафисахон Камолова БПТ раислигига қайта сайланди.

Э.АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1711
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+