Нарпайда 700 янги иш ўрни яратилади

05.04.2018, 09:28

Нарпайда 700 янги иш ўрни яратилади

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгашидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалигида фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарти, партиянинг Самарқанд туман Кенгаши масъул ходимлари ҳамда қуйи бўғин аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги БПТ раиси Б.Одиловнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йилда ташкил этилган мазкур таянч нуқта 10 нафар партия аъзоларини ўз сафида жипслаштириб, партия мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчилик орасига тарғиб қилиб келмоқда. Эътиборлиси, ўтган йилда маслакдошларимиз ташаббуси билан “Темир жиҳозлар” ва “Самарқанд сифатли гўшт савдо” билан ҳамкорликда янги лойиҳа имзоланди. 

– Юқоридаги ташкилотлар билан Нарпай туманида лойиҳа қиймати 355 млрд. 200 млн.сўм бўлган цемент ишлаб чиқаришга иқтисослашган “Нарпай ифтихор саноати” корхонасини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди, – дейди “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги қуйи бўғин етакчиси Б.Одилов. – Агар мазкур лойиҳа ишга тушса, яна 700 та янги иш ўрни яратилади.   

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли, деб топилиб, Б.Одилов қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой тумани "Техкафолат люкс" БПТ2018-04-25 10:47:42

Бизнинг ташкилотда 8 дан ортиқ иш ўринлари яратилган. Корхонада сўнгги уч йилда 15 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари амалиёт ўтаган. Улардан 6 нафари иш билан таъминланган. Иш билан таъминлашга келганда асосан уюшмаган ёшларга эътибор қаратиш лозим. Сабаби содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти банд бўлмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Юртбошимиз томонидан ҳам айнан шу масалалаларга катта аҳамият берилмоқда. Ҳурматли Б.Одилов, фаол тадбиркор сифатида иш ўринларига асосан ёшларни айниқса, уюшмаган ёшларни кенгроқ жалб қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.


"Крантас" МЧЖ - БПТ М.Улуғбек тумани2018-04-25 10:12:08

Жуда тўғри масала. Иш ўрнини яратишдан олдин ҳар бир иш ўрнига етарли даражада моддиятни таъминлаш керак. Арзимаган ойликка ҳеч ким узоқ вақт ишлай олмайди. Бу эса кадрлар қўнимсизлигига олиб келади. Бизнинг ташкилот ташкил қилингандан бери бор йўғи 5-6 та одам алмашган. Ҳозирда бу ерда 100 дан ортиқ одам ишлаб келади. Бизда энг кам ойлик 1. млндан бошланади. (БПТ раиси)


Тошкент шаҳри - "Тошкент қурилиш материаллари" МЧЖ - БПТ2018-04-25 09:45:08

Янги иш ўрни яратиш яхшику, лекин кадрларнинг малакасига, уларга бериладиган маош ва рағбатлантиришга ҳам эътибор қаратиш керак. Битта одамга бериладиган маош эвазига 2-3 та одамни иш билан таъминлаш....яна билмадим. Ҳозирги кунда ўртача ойлик иш ҳақини 1,5 млн бўлса, бу битта оилани тебратишга етади. Агар 700 минг бўлсачи??? Энди 700 та янги иш ўрнини ходимлар билан тўлдириб, уларга ўртача ойлик иш ҳақи билан таъминлаш бу жуда катта иш бўлар эди. Нима бўлганда ҳам Б.Одиловга омад тилаймиз!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+