12 йилга “кесилган” ҳоким оқланди

05.04.2018, 17:33

12 йилга “кесилган” ҳоким оқланди

“XXI asr” газетасининг 5 апрель сонида чоп этилган “Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурулла Қаюмов бошидан кечган ажиб савдолар хусусида” сарлавҳали мақолада ноҳақ қамалган ҳокимнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Мақолада қайд этилишича, 2004-2007 йиллар Чироқчи туман ҳокими бўлиб ишлаган Н.Қаюмов Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2008 йил 29 февралдаги ҳукми билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Газета собиқ ҳокимга қўйилган айбловлар уйдирма ва сохта эканини иддао қилади. Терговда ҳокимни кўчатларни ўз вақтида суғормагани, Президент қарори билан ногиронлар интернатига совға қилинган “Дамас” автомашинасидан ҳам хато топилиб “дело”га тикилгани эътироф этилади, “Столбани қамашга асос топган” идоралар ана шу тариқа ҳокимга айб таққани, ҳокимга қарши сохта жабрланувчи ясалгани таъкидланади. Шунингдек, мақолада қайд этилишича, ноҳақ қамалган Н.Қаюмов тергов ҳибсхонасида сақланаётган пайтда онасидан ажраб қолгани ва ўз онасининг маракасига бора олмагани, ноҳақ қамалганидан сўнг бир акасининг инфарктга чалингани, бир акаси эса вафот этгани ҳақида сўз боради.

Мақолада Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябридаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани Н.Қаюмовнинг озодликка чиққани, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг 2017 йил 23 ноябрдаги ажрими билан барча айб эпизодлари бўйича айбсиз деб топилиб, реабилитация қилиш йўли билан оқлангани эътироф этилади.

Мақола Жиноят-процессуал кодекси 310-моддасида қайд этилган қуйидаги меъёр билан якунланади.

“Қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, қонунга хилоф равишда тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қонунга хилоф равишда қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани туфайли ишдан (лавозимидан) озод қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши муносабати билан лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилган шахс олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим”.

Таҳририят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар юқоридагиларни ўз назоратига олиши ва бу муаммолар тегишли муддатда ўз ечимини топишига ишонч билдиради.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+