O‘zLiDeP депутати кўмаги билан “Олтин девор” кўчасига электр токи келди

06.04.2018, 09:53

O‘zLiDeP депутати кўмаги билан “Олтин девор” кўчасига электр токи келди

Избоскан тумани Жаҳонобод маҳалласи “Янги ҳаёт” кўчасининг пастки қисмида узунлиги 1060 метрлик катта ташлама ариқ бор. Тўққиз йилдан буён чопиққа муҳтож зовур аллақачон атрофдаги томорқаларга зах сув чиқариши туфайли салбий таъсирини ўтказа бошлаган эди. Ҳудуддаги аҳоли шахсий томорқаларининг захлаб кетганлиги боис экин экиб, даромад олиш ҳақида ўйламай қўйганди. Бу масала бўйича бир неча марта тегишли идораларга мурожаат қилинди, аммо натижаси бўлмади. Ишга O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азизбек Даминов аралашгач, масала ўз ечимини топди.

Таъкидлаш керак, фуқаролар А.Даминовнинг қабулига шунчаки “айтиб кўрайчи” деган истиҳола билан эмас, балки қаттиқ ишонч билан келишади. Инобиддин Турғунов ҳам депутатнинг олдига иш сўраб келган эди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан И. Турғунов ишга жойлашди. У “Жонобод чорваси” фермер хўжалигида меҳнат қилаётир.

–Қўшкўприк маҳалласидаги “Олтин девор” кўчаси барпо бўлганига ўн йилдан зиёд вақт бўлди, – дейди бир гуруҳ вакиллари. – Аммо айни кунга қадар хонадонлар электр тармоғи билан тўлиқ таъминланмаган. Шу кунгача очиқ, хавфли, қўлбола электр симлари ва ўтказмаларидан фойдаланиб келаётган эдик. Депутатга мурожаатимиз туфайли кўчамизга лойиҳа асосида янги бетон столбалар ўрнатилиб, электр сими тортилди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1671
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+