O‘zLiDeP тиббий кўригида 5 нафар болада бош ички қон босимининг юқорилиги аниқланиб, йўлланма берилди

06.04.2018, 10:00

O‘zLiDeP тиббий кўригида 5 нафар болада бош ички қон босимининг юқорилиги аниқланиб, йўлланма берилди

O‘zLiDeP Фориш туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила“ лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.  

Тадбирда лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишини олдини олиш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда хотин-қизларни спортга жалб қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

Тадбир давомида малакали онкомамолог, онкогинеколог, болалар шифокори, терапевтлар иштирокида хотин-қизлар ва ёш болалар тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Кўрикда УЗИ, ЭКГ тиббий ускуналари ёрдамида аниқ ташхислар ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди. Лойиҳа натижасига кўра, 58 нафар хотин-қизда сурункали буйрак шамоллаш касаллиги, 16 нафар аёлда мастопатиянинг биринчи босқичи аломатлари, 28 нафар йигит-қизда камқонлик касаллиги, 53 нафар хотин-қизда эса гинекологик шамоллаш касалликлари аниқланди ҳамда аниқ ташхислар белгиланди.

Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган 32 нафар ёш болалардан 2 нафарида гидроцифалия, 5 нафарида эса бош ички қон босимининг юқорилиги аниқланди ва уларга вилоятдаги махсус резонанс, компьютер тамография текширувига йўлланма берилди.

Тадбирда бу каби амалий ишларни вилоятнинг энг чекка ҳудудларида хам ўтказишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+