Тадбиркорлар Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилди

06.04.2018, 10:42

Тадбиркорлар Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш  Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилди

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вилоят Давлат Cолиқ бошқармаси билан ҳамкорликда  “Навоий савдо комплекси” АЖда cолиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепциясининг лойиҳасига бағишланган амалий мулоқот ташкил этди.

Мулоқотда “Фаол тадбиркорлик иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида cолиқ маъмурчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида cолиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилгани таъкидланди.

– Мазкур лойиҳани тайёрлаш бўйича Республика комиссияси тузилди, – дейди Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Авезов. –Айни чоғда мазкур Комиссия томонидан етакчи олим ва юқори малакали мутахассислар – экспертлар, тадбиркорлик тузилмалари ва жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, солиқ қонунчилиги ва маъмуриятчилигини тубдан яхшилаш, солиқ органлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Мониторингдан кўзланган асосий мақсад ҳар бир солиқ тўловчининг иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ базасини кенгайтириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлашдан иборат.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан концепция бўйича фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+