Президент Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
06.04.2018, 11:16
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди.
Бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро GMP стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30 дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Давлатимиз раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимларимиз томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев дори субстанциялари фармацевтика саноатининг асосий омили эканини, бунинг учун ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, жаҳон илмий ютуқларини ўрганиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мунтазам изланиш зарурлигини таъкидлади. Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантиришга доир алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
-
Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди
21.04.2024, 13:52
-
Чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди
21.04.2024, 13:50
Фикрингизни қолдиринг