O‘zLiDeP фаоллари кўмагида Аҳмаджон Раҳматов ўз ҳонадонида тадбиркорлик фаолиятини бошлади

06.04.2018, 12:14

O‘zLiDeP фаоллари кўмагида Аҳмаджон Раҳматов ўз ҳонадонида тадбиркорлик фаолиятини бошлади

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида партия Поп туман Кенгаши ходимлари ва Ибн Сино давлат ўрмон хўжалиги қошидаги қуйи бўғин аъзолари “Боён” МФЙда бўлдилар.

Ташриф чоғида партия фаоллари, халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда БПТ аъзолари аҳоли хонадонларига бориб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган оилаларга иссиқхона ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар, маслаҳатлар берди.

– Илгари кундалик эҳтиёж учун зарур помидор, бодринг ёки бошқа резаворларни бозордан харид қилардик, – дейди “Боён” МФЙда яшовчи Аҳмаджон Раҳматов. – O‘zLiDeP фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан ўз томорқамизда иссиқхона ташкил этдик. Энди ушбу иссиқхонада юртдошларимиз дастурхонига сифатли бодринг ва помидор маҳсулотларини етказиб бериш билан бир қаторда фарзандларимизни ҳам  иш билан таъминладик.    

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида тумандаги “Боён”, “Истиқлол”, “Қўшминор” ва “Майдон” маҳаллаларидаги  62 дан ортиқ ҳонадонларда ўз томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.  

Фарруҳ БОТИРОВ,

O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент шаҳри - "Новагро" МЧЖ даги БПТ2018-04-25 10:00:29

Фикрингизга қўшиламан Ж.Хазратқулов. Лекин ҳамма нарсани ҳам арзон деб бўлмайди. Айрим етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишга ҳар кимнинг ҳам қурби келмайди


Хазраткулов Жалилбек2018-04-24 10:01:14

Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ахоли томорқаларида иссиқхоналарнинг қурилиши нафақат ўз эҳтиёжи учун балки ахолини арзон ва сифатли мевалар, сабзовотлар етиштириш назарда тутилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+