Қорақалпоғистонлик тадбиркорнинг иссиқхонасида 25 киши иш билан банд

06.04.2018, 12:24

Қорақалпоғистонлик тадбиркорнинг иссиқхонасида 25 киши иш билан банд

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ташаббуси билан жойларда  “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий  мулоқотлар ташкил этилмоқда.   

Мулоқотларда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, аҳолини томорқа асосидаги оилавий тадбиркорликка қизиқишини кучайтириш ҳамда шахсий томорқаларидан унумли ва самарали фойдаланашнинг аҳамиятли жиҳатлари хусусида сўз юритилмоқда.

–Иссиқхонамиз “Намунали Қуранбой” фермер хўжалиги тасарруфида 2014 йил ташкил этилган, – дейди Шанназар Жабборов. – Айни чоғда иссиқхонамизда 25 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Иссиқхонада асосан аҳолининг кундалик истъемоли учун зарур бўлган помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштирамиз. “Ерга меҳр берсанг, ер сени боқади”, деганлари рост экан. Чунки деҳқончилик қилиб кам бўлмадик, оила аъзоларимиз, маҳалладаги хотин-қизлар бандлигини таъминладик, уйимизни замонавий кўринишда қайта таъмирладик.

Партия Тўрткўл туман Кенгаши жорий ой охиригача 10га яқин ана шундай учрашувларни ташкил этишни режалаштирган.   

Б.ТАНИРБЕРГЕНОВ,

  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1820
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холбеков Исломбек, Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бош консультанти-БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари 2018-04-27 12:38:04

Томорқадан унумли фойдаланиш натижасида оиланинг моддий холати яхшиланади, оиланинг бандлиги таъминланади. Фуқароларимиз ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишни ва дехқончиликдан даромад кўриб узининг оиласига ва юртимизга фойда келтиришини тушуниб етмоқда. Юртимизнинг бу борада имкониятлари чексиз.


Рахимов Тошнияз Қиличевич2018-04-24 09:56:54

Чет элларда юрган одамларни ўз оиласига қайтиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ташаббуси билан чиққанқанларга ёрдам кўрсатиш, одамларнинг оилавий тадбиркорликка қизиқишни кучайтириш, уларнинг шахсий томорқадан унумли фойдаланишини ташкил этиш партия электоратининг асосий мақсадларидан бири


Ҳамраев Нимат Содиллаевич2018-04-24 09:52:22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг аҳоли фаровонлигини таъминлаш, юртимизда тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларини янада ривожлантириш борасидаги муҳим қарорлари, жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларга ташрифи давомидаги одамларда оилавий тадбиркорликка қизиқишни кучайтириш, уларнинг шахсий томорқадан унумли фойдаланишини ташкил этиш борасидаги кўрсатмаларидан кўпчилик оилалар тўғри хулоса чиқариб ўз шахсий томарқасидан унумли фойдаланмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+