Нукусда 14 нафар ногиронлиги бор тадбиркорлар 106,9 миллион сўм солиқдан озод этилди

07.04.2018, 15:27

Нукусда 14 нафар ногиронлиги бор тадбиркорлар 106,9 миллион сўм солиқдан озод этилди

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zliDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг биринчи чорак якунларига кўра Нукус шаҳри давлат хизматларини кўрсатиш марказида юридик шахс сифатида янгидан 197, қайта 205 жами 405 та корхона давлат рўйҳатидан ўтган бўлса, жисмоний шахслардан 345 янги, 159 қайта жами 504 та якка тадбиркор рўйҳатга олингани ҳақида Давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматларини кўрсатиш маркази, «Ҳунарманд уюшмаси», АКБ «Микрокредитбанк», АК «Ипотека банк» ҳамда АКБ «Агробанк» маъсул ходимлари таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Нукус шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг тегишли бўлими томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи 3 006 та фуқаро рўйҳатга олинган бўлса, шундан  1 658 таси савдо-содиқ билан, 324 таси аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи, 18 таси тадбиркор ҳунарманд ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари билан шуғулланиш мақсадида яна 1006 та якка тадбиркор рўйҳатдан ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги Фармонида ногиронлиги бор фуқароларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб берилган, дейди солиқ инспекцияси бўлим мудири А.Утеев. – Фармонга асосан  Нукус шаҳрида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган I-II гуруҳ ногиронлиги бор бўлган 14 нафар фуқарога белгиланган даромад солиғидан имтиёзлар белгиланиши натижасида тадбиркорлар 106,9 миллион сўм миқдоридаги солиқ тўламидан озод этилди.

Микрокредитбанк АКБ Қорақалпоғистон Республикаси филиали Нукус амалиёт бўлимида тадбиркорлар учун қатор қулайликлар яратилган. Банк томонидан таклиф этилган “смс банк”, “мобил банк”, “интернет банк” каби замонавий интерактив хизмат турларидан мижозлар доимий равишда фойдаланиб келмоқда,- дейди Нурқасин Абдирасулиев.

Йиғилиш якунида депутатлар томонидан  кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+