O‘zLiDeP сайёр қабулида Ш.Ўрозова ишга жойлашди

09.04.2018, 21:46

O‘zLiDeP сайёр қабулида Ш.Ўрозова ишга жойлашди

“Узун” МФЙда яшовчи Шаҳноза Ўрозова тиббиёт коллежини тамомлаб туман тиббиёт бирлашмасига иш сўраб мурожаат қилганига анча вақт бўлди. Аммо ҳалигача мутасаддилардан тайинли жавоб олгани йўқ. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабул давомида ишчи гуруҳ аъзолари мазкур масалага ҳам ойдинлик киритишди. Сайёр қабулда иштирок этган туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Холмўмин Абдураимов Ш.Ўрозованинг мурожаатини шу ернинг ўзида ҳал этди.

Таъкидлаш керак, Зафаробод туманида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда “Узун” ҚФЙ ҳамда “Самарқанд” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди. Сайёр қабул давомида ижтимоий-иқтисодий,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, молия, банк кредити соҳаси бўйича қатор мурожаатлар ўртага ташланди.

Хусусан, ижтимоий соҳага оид масалалар бўйича 15 та, соғлиқни-сақлаш масалалари  бўйича 2 та ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид 3 та мурожаат мутасадди идораларга юборилди.

А.ЯКУБОВ,

     O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+