Кореянинг “Сусеонг” университети билан шартнома имзолаган ўқув маркази O‘zLiDeP кўмагида фаолиятини кенгайтиради

09.04.2018, 21:49

 Кореянинг “Сусеонг” университети  билан шартнома имзолаган ўқув маркази O‘zLiDeP кўмагида фаолиятини кенгайтиради

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Mugunghwa” ўқув марказида “Дўстона муносабатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши экани алоҳида таъкидланди.  

­– Юртимизда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ўз она тилида таълим олиши учун барча шароит яратилган, – дейди “Mugunghwa” ўқув маркази раҳбари Жўрабек Каримов. – Масалан, бизнинг ўқув марказимизда ҳам ёшларга инглиз, япон, рус, корейс, хитой ва бошқа тилларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳозирда 24 нафар малакали педагоглар 300 дан ортиқ талабаларга таълим бериб келмоқда. Қувонарлиси, жорий йилнинг март ойида Корея давлатнинг Тэгу шаҳридаги “Сусеонг”  университети  билан шартнома имзоладик. Келгусида эса Американинг Ньюйорк шаҳри, Хитойнинг “Чэнгжоу” Кореянинг “Ажу” ва “Пусонг”  университетлари билан  шартнома тузиш  ниятимиз бор.

Тадбир давомида марказ раҳбари Жўрабек Каримов партиямиз мутасаддиларига фаолиятини кенгайтиришда ёрдам сўради. Мазкур мурожаат алоҳида назоратга олиниб, муаммо депутатлик сўрови орқали ҳал этиладиган бўлди.  

Юлдуз ЙЎЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зиёда Расулова ижрочи котиб2018-05-01 13:49:30

Ёшларимизнинг имкониятлардан фойдаланиб шу даражадаги ютуқларга эришиши таҳсинга лойиқ. Бундай ёшларга шунчаки эътибор эмас ЭЪТИБОР бериш керак. Ж.Каримовнинг изланувчанлиги туфайли қанча ёшларимиз тилларни ўрганишмоқда. Бундай уддабурон ёшларимиз сафи яна ортиб бораверсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+