Андижонликлар улгуржи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга солиқ юкини камайтиришни таклиф қилмоқда

09.04.2018, 21:51

Андижонликлар улгуржи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга солиқ юкини камайтиришни таклиф қилмоқда

Шу кунларда O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари томонидан партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепциясининг лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят солиқ бошқармаси,  давлат хизмати агентлиги, савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 февралдаги “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур концепция бир қатор муҳим ўзгаришларни қамраб олгани ҳақида тўхталиб ўтди.  

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан улгуржи савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш, тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ турларини соддалаштириш,  солиққа тортиш базасида чекка қишлоқлар ва вилоят марказидаги шаҳарларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субьектларининг фаолияти инобатга олиниши каби кўплаб таклиф  ва мунозаралар билдирилди.

Таъкидлаш керак, тадбирда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар лойиҳага киритилса, ҳамюртларимизнинг тадбиркорликка бўлган қизиқиши янада ошади.

 Нозимжон  ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон  вилоят

Кенгаши  аппарат  раҳбари

  • Кўрилди
    1076
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+