Карманалик тадбиркорлар 2 сотих ердан 15 миллион даромад оляпти

10.04.2018, 18:45

Карманалик тадбиркорлар 2 сотих ердан 15 миллион даромад оляпти

Кармана туманидаги Жалойир қишлоғи азалдан ишбилармон ва тадбиркорлари билан ном қозонган. Ҳозирда ҳудудда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп. 

“Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шерали Мустафоев ҳам ана шундай омилкорлардан бири. Чунки тиним тинчимас бу тадбиркор икки сотихлик иссиқхонасидан йилига 12-15 миллион сўмга яқин даромад олади.

— Яхши меҳнат қилинса, серҳосил еримиздан 2-3 мартагача ҳосил олиш мумкин, — дейди у. –Сабаби, бизнинг иқлим шароитимиз йил давомида  дехқончилик   қилиш  имконини беради. Биз ҳам томорқамиздан икки сотих ерга иссиқхона ташкил этганмиз. Ҳар йили помидор, бодринг ва бошқа уруғлар экиб, мўл ҳосил оламиз. Энг муҳими, болаларимизга ҳалол меҳнат билан яшашни ўргатяпмиз.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, бугунги давр, янгича яшаш боқимандалик кайфиятини ёқламайди. Шундай экан, сиз ҳам ўз ҳовлингизда иссиқхона ташкил этиб, оилангиз даромади, юртингиз равнақига  ҳисса  қўшинг!  

М.ҲАМРОЕВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+