Тадбиркорга банк томонидан кўрсатилаётган босим бартараф қилинди

10.04.2018, 19:41

Тадбиркорга банк томонидан кўрсатилаётган босим бартараф қилинди

Наргизахон Назарова избосканлик. У паррандачилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида эди. Бироқ... айни вақтда унинг хафсаласи пир бўлгандай. Ўзи яшаётган “Оқ олтин” маҳалласи орқали аллақачон товуқ катаклар берилган, аммо парранданинг ўзидан дарак йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мутасадди банк фуқарога 5 миллион сўм қарздорлик чиқарган, ундирилиши юзасидан бўлаётган талабга эса Наргизахон Назарованинг боши қотган. Мурожаатларига бефарқ қараётган мутасаддилардан зада бўлган фуқаро O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил қилинган “Ҳудудларда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги амалий мулоқотга умид билан келди. O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк вилоят бошқармаси, Республика савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги, қатор банклар мутасаддилар ва вилоятдаги якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этган  мазкур тадбирда унинг муаммоси жойида ҳал этилди. Н. Назарованинг мурожаати Марказий банк томонидан назоратга олинди.

-2014 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганман, - дейди хонободлик Гулнозахон она Шокирова. – Кўрпа-тўшак тайёрлаб ички бозорга ҳам буюртма асосида аҳолига етказиб бераман. Фаолиятимни кенгайтириш учун банкка кредит олиш мақсадида керакли ҳужжатларни топширганимга анча бўлган. Бироқ халигача бу борада менга ижобий жавоб берилмади.

Фуқаронинг мурожаати ўз жойида Марказий банк мутасаддиси томонидан ҳал этилди.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-29 09:32:45

O'zLiDeP Ширин шахар Кенгаши томонидан Ширин шахрида ўз фаолияти билан тадбиркорлик қилаётган иссиқхона эгалари Тадбиркор ишбилармон Шоирбек. Бозоров ҳамда Шухратбек Бўтановлар "Бону Жавохир" МЧЖ да фаолияти давомида Ширин шахар МИБ ходимлари томонидан текширилган вақтида муомилла маданиятини тўғрирламасдан қўпол равишда фикр юритишиб ҳамда ноқонуний хатти-харакатлари билан тадбиркорнинг шахсиятига тегишган бу билан тадбиркорларга қўпол муомиладда бўлиб маданият-муомиллаларини тўғирлашини илтимос қиламиз.


Равшанов Шерзод O’zLiDeP Қарши туман Кенгаши ходими. 2018-05-08 13:29:45

Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳар ойнинг бир кунини тадбиркорлик куни ташкил этишимиз керак. бунда ОАВ тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларининг фаол иштироки таъминланиши лозим. Бунда аксарият ёшларимизни энди тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлганларини қўллаб қувватлашимиз ва унинг илк босқичлари ҳақида қисқача маълумот олишларига амалий ёрдам берган бўлардик


Тадбиркор2018-04-21 11:45:00

Тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинса-халқ бой бўлади. УзЛиДеПдан фаоллик кутамиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+