Ўзбек - афғон муносабатлари: сиёсий тараққиётнинг янги босқичида

11.04.2018, 20:47

Ўзбек - афғон муносабатлари: сиёсий тараққиётнинг янги босқичида

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан яқиндагина пойтахтимизда якунланган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференциясидан кўзланган мақсад ва вазифаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган “Ўзбек - афғон муносабатлари: сиёсий тараққиётнинг янги босқичида” мавзуида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқороларини ўқитиш таълим марказининг талаба ёшлари, партиямиз фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзаро амалий мулоқот руҳида бўлиб ўтган тадбирда тинчлик бўйича Тошкент конференцияси қўшни давлатда барқарорликни таъминлаш учун муҳим қадам бўлгани эътироф этилди. Конференцияда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам фаол иштирок этиши таклифи берилди. Ана шу таклифнинг ўзиёқ, Конференциянинг минтақамиз ҳаёти учун ғоятда муҳим эканини исботлайди.

Конференцияда “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон” ва “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” каби бошқа минтақавий лойиҳаларни самарали ташкил этиш каби масалаларнинг муҳокама этилгани Афғонистон иқтисодий тараққиёти учун ҳам ғоят муҳимдир.

– Президентимиз Афғонистондаги низонинг ниҳоятда мураккаблиги, унда турли кучлар иштирок этаётганини ҳисобга олган ҳолда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига амал қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди, – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқороларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев. – Юртбошимизнинг ушбу фикрига кўплаб халқаро экспертлар эътибор қаратди. Чунки Президентимиз таъкидлаганидек, Афғонистонни қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларга жалб қилиш вазиятни мақбуллаштириш ҳамда мамлакатни тинч ҳаётга қайтариш жараёнига салмоқли ҳисса бўлади. Бу борада Ўзбекистон бошқаларга намуна кўрсатмоқда. Хусусан, қўшни давлатга электр энергия етказиб бериш, темир йўл қуриш, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширишга яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.  

Тадбир давомида партия ходимлари ва Афғонистон фуқороларини ўқитиш таълим маркази талабаларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Зебинисо  САПАРОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

FR/02-023. 50-“Мустақиллик” МФЙ БПТ2018-04-19 18:02:17

Халқимизда “қўшнинг тинч, сен тинч” деган мақол бежизга айтилмаган. Шубҳасиз, шундоққина қўшни бўлган мамлакатда мана бир неча йиллик давом этаётган урушлар афғон халқининг тинка-мадорини қуритди. Ҳеч ким, қайтариб ўтаман, ҳеч ким юртда нотинчлик бўлишини истамайди. Мазкур қирғинбарот жанглар ва жафокаш афғон халқининг азобли ҳаёти биз ўзбекистонликларни бирдек ўйга толдиради, десам муболаға бўлмайди. Қадимдан дини, анъаналари, урф-одатлари, тўйларида муштараклик бор бўлган халқ парокандалигига бефарқ қараб тура олмайсан киши.. Беихтиёр ёрдам қўлини чўзгинг, муаммоларни тинч йўл билан ҳал этгинг келади. Юртимиздаги ойишталикни мисол сифатида кўрсатиб, тинчлик қадри нақадар улуғ неъмат эканлигини баралла айтгишга чоғланасан. Назаримда, Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро конференциянинг ўтказилиши ўзбекистонликларнинг дилидаги гап ва ўзбек халқининг ҳайрихохлигини кўрсатиб берган дадил қадам бўлди ва бутун дунёни Афғонистонда тинчлик байроғини балад кўтаришга ундаган янги ташаббуслар силсиласини бошлаб берди... Конференцияга бўлган хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар эътиборининг юқорилиги эса унинг самарасига бўлган умид даражасини кўрсатиб беради. Конференция ишини кузатиб боридим ва ҳеч бир жиҳат – иқтисодий омиллардан тортиб, манавий қўллаб-қувватлашгача эътибордан четда қолмаганлигига ва ташкилотчилар масалага шунчаки ёндошмаганлигига ҳамда бу борада ниятлари қатъий эканлигига амин бўлдим. Мазкур йиғилиш шахсан менга яна бир ҳулосани шакллантиришга ундади. Президентимизнинг нақадар одил сиёсат олиб бораётганлиги, барча эътиборини нафақат мамлакатимизнинг тинчлиги учун, шу қаторида минтақа осойишталиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратганлигига бўлган ишончим ортди. Ўйлайманки, албатта, мазкур ташаббуснинг амалий ифодаси афғон диёрида бўй кўрсатади. Урушаётган ва урушни ихтиёр этган ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлаётган тарафлар афғон халқининг хоҳиш-иродасини инобатга олишади. Чунки, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари энди мазкур холатларга шунчаки қараб туришмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+