Нарпайда жорий йилнинг биринчи чораги давомида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасида 32 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

11.04.2018, 21:00

Нарпайда жорий йилнинг биринчи чораги давомида  вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасида 32 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Рустамовнинг ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда туманда жами 204900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 63144 нафари 18 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар ташкил этади. Ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган чин етим болалар сони эса 37 тани ташкил қилади.

 –Ота-она ёки уларни ўрнини босувчи  шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 2018 йилнинг биринчи чораги давомида 32 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган, – дейди  А.Рустамов ўз ҳисоботида. – Уларнинг ҳар бири маъмурий жаримага тортилиб, жарималар ундирилган.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Нодир ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+