O‘zLiDeP депутати: 1 кун ичида кредит олиш имкони яратилади

12.04.2018, 16:29

O‘zLiDeP депутати: 1 кун ичида  кредит олиш имкони яратилади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби” мавзусида тадбир ташкил этди. Унда тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тартиби, кредит олишда банк, мижоз ва унинг ҳамкори ўртасидаги муносабатлар, кредит турлари ва банк кредит сиёсати тўғрисида, гаров таъминотининг турлари ҳамда гаров ҳужжатларини расмийлаштириш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.

– Ҳозирда банкимизга мурожаат қилган тадбиркорларга белгиланган ҳужжатлар асосида йиллик 14 фоиздан 20 фоизгача устама тўлиш шарти билан кредитлар ажратилмоқда, – дейди Республика "Ипотека-банк" АТИБ Банк рискларини бошқариш Департаменти директори ўринбосари Шаҳноза Алимова. – Эндиликда ҳом-ашё ва асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида мурожаат қилган тадбиркорларга кредит олиш муддатини қисқартириш, яъни белгиланган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда бир кун ичида кредит бериш имконияти яратиляпти. Мақсадимиз ҳам тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

Йиғилишда шунингдек, “Микрокредитбанк”АТБ ўқув маркази директори Ашур Қодиров иштирокчиларга кредит олишда банк, мижоз ва унинг ҳамкори ўртасидаги муносабатлар ҳамда тижорат банклари томонидан кредитни учинчи шахсга чиқариш мажбурияти белгиланган норматив ҳужжатлар ва бу борада хориж тажрибаси ҳақида кенгроқ маълумотлар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошлаш истагида юрган иштирокчилар томонидан кўплаб саволлар ўртага ташланди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

                                                                              Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

_Shaxa_2019-08-22 10:20:30

Salom man krdit olmoqchidim garovsiz qanqilib olasam boladi biznes planim ham bor faqat mablag kere


Бекзод2018-05-11 13:48:02

Кайси банкдан таминотсиз кридит олса булади. Бизнес режа олинадиган кридитни кайтаришга кийинчилик булмаса хам банкни билиб олгани таминот шундан бошка нарсани билмайди. Бизни банклар халиям 2000-йилда тухтаб колган. Таминот йук булса хамма ишинг бир тигин. Аслида крдитга ким мухтож булади? 100милионли таминоти бор одамга кридит бор таминот йук одам банка бормаса хам булади.


Пайгамов Бахтиер Акбарович2018-04-14 18:42:44

Бу йил уз маблагимдан 2 сотих иссикхрна курдим Яна 20 сотих иссикхрна курмокчиман кайси банк ердам Бера олади


Bekjan2018-04-14 05:28:13

malumot olish


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+