O‘zLiDeP солиқ Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилмоқда (ВИДЕО)

12.04.2018, 18:21

O‘zLiDeP солиқ Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилмоқда (ВИДЕО)

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10 апрель куни ITC Халқаро бизнес марказида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг парламентдаги фракцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги  ташаббуси билан мамлакатимиз тадбиркорлари иштирокида Солиқ сиёсати Концепцияси муҳокамаси ўтказилди.

Маълумки, ушбу концепция хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига солиқ юкини янада камайтириш, солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, солиқ тўловчиларнинг солиқ тизимига ишончини ошириш ва бунинг асосида солиқ салоҳиятини кенгайтириш, бюджет даромадларининг авваламбор республика ҳудудлари даражасида ишончли манбаларини таъминлаш ҳамда солиқ маъмурчилигини тубдан такомиллаштириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғувчанлигини ошириш бўйича солиқ тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинмоқда.

Асосий маъруза билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги раиси ўринбосари Г.Исламова сўзга чиқди, у ишлаб чиқилаётган Концепциянинг қатор муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. Маърузада кўтарилган мавзулар долзарблиги ва уларнинг мамлакат солиқ сиёсатини янада ислоҳ қилишдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда биз маъруза матнини эътиборингизга ҳавола этишни мақсадга мувофиқ деб билдик.

  • Кўрилди
    1833
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+