O‘zLiDeP ташаббуси билан мирзачўллик 5 нафар беморга бепул даволаниш учун йўлланма берилди
12.04.2018, 20:22

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Мирзачўл туманидаги марказий поликлиникада “Соғлом оила – мустаҳкам оила“ лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш омиллари” мавзусида учрашув ва тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда тумандаги малакали онкогинеколог, болалар шифокори ва терапевтлар иштирок этди.
– Бугунги кўрик саломатлигимни аниқлаш билан бир қаторда, биз каби нуроний онахонларнинг кўнглимизни ҳам кўтарди, – дейди “Мустақиллик” МФЙ да яшовчи 63 ёшли онахон Санобар Очилова. – Тиббий кўрикда шифокорлар томонидан қон босимим юқори экани аниқланиб, вилоят касалхонасига бепул йўлланма берилди.
Таъкидлаш жоиз, кун давомида бўлиб ўтган тиббий кўрик давомида 5 нафар беморга бепул дори-дармон ва даволаниш учун йўлланма берилди.
Саида УМАРАЛИЕВА,
O’zLiDeP Жиззах вилояти
матбуот хизмати котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP кўмагида иш бошлаган тадбиркор ўз иссиқхонасидан кунига 1 миллион сўм фойда оляпти
23.04.2018, 18:37
-
O‘zLiDeP 2 нафар хўжайлилик хотин-қизга хусусий касалхоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берди
20.04.2018, 19:00
-
O‘zLiDeP депутати: аёллар тадбиркорлигига берилаётган имтиёзлар – хотин-қизлар ижтимоий мавқеини оширади
19.04.2018, 18:52
-
O‘zLiDeP 25 нафар хотин-қизни саратонга қарши бепул тиббий кўрикдан ўтказди
18.04.2018, 11:28
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” инвестор ва тадбиркорлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб боряпти
17.04.2018, 18:24
Фикрингизни қолдиринг