O‘zLiDeP кўмагида “Бўстон” МФЙ маъмурий биносини қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилди

12.04.2018, 20:25

O‘zLiDeP кўмагида “Бўстон” МФЙ маъмурий биносини қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилди

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” дастури доирасида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманидаги “Бўстон” МФЙ Гулистон кўчасида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

– 171 та хонадондан иборат Гулистон кўчасида 210 та оила истиқомат қилади, – дейди O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Рустамжон Миразимов. – Шу боис партия фаоллари томонидан ҳудуддаги 52 нафар ишсиз ёшлар ва 14 нафар кам таъминланган оилалар аниқланиб, уларга ўз томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида ички йўлларни асфальт қилиш, аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, маҳалла гузари ташкил этиш, маҳалла фуқаролар йиғини учун бино қуриш ва бошқа кўплаб муаммолар  аниқланди.

Таъкидлаш керак, бу каби амалий ишлар давомида ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари асосида “Бўстон” МФЙ маъмурий биноси қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилди. Ҳамкор ташкилотлар кўмагида 800 метрлик йўлда шағал ётқизиш режалаштирилди.

Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхомжон2018-04-25 07:43:36

Томорка даромад манбаи. Иссикхона миллионлар топиш манбаи. Тугрими дустлар Сизлар нима дейсизлар


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+