O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан “Ижодкор” маҳалласида 2.5 км газ қувурлари ўтказилди

12.04.2018, 20:31

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан  “Ижодкор” маҳалласида 2.5 км газ қувурлари ўтказилди

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат  Манзура Дадаевани ҳар доим сайловчилар орасида учратиш мумкин. Халқ дарди ва ташвишлари билан яшаш депутатимизнинг кундалик турмуш тарзига айланган. Мақоламизда депутатимиз ташаббуси билан амалга оширилган яна бир хайр иш хусусида сўз юритамиз.

Боёвут туманидаги “Ижодкор” маҳалласида яшовчи фуқаролар анчадан бери газ қувурлари таъмирлашни сўраб ўнлаб идоралар эшигида “сарғайди”. Охири бу масала юзасидан М. Дадаевага мурожаат қилишди. Депутатимиз мазкур масала юзасидан Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармасига депутатлик сўрови билан мурожаат этди.

Депутат сўрови натижасида янги газ қувурларини ўрнатиш ишлари эртаси куниёқ бошлаб юборилди ва 2.5 км узунликда газ қувури тортилди. Газ қувурининг 1.1 километри устунларга ўрнатилиб, қолган 1.4 километри ерга устунларсиз ўрнатилди. Қурилиш ишлари депутат томонидан назоратга олинди.

Даврон КАРИМҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Кўрилди
    1851
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sarvarjon Primqulov2018-04-20 16:08:13

Yurt, Xalq dardi bilan yashash, tashvishlarni bahamjihatlikda bartaraf etish kabi ishlar tahsinga loyiq qoil!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+