Президентимиз тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган фармон қабул қилди

13.04.2018, 15:53

Президентимиз тадбиркорлик ва туризмни  жадал ривожлантиришга хизмат қиладиган фармон қабул қилди

Юртбошимизнинг 12 апрел куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан танишган ҳар бир киши юқоридаги фикримизга амин бўлади. Фармонда божхона органлари вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, шунингдек, божхона органлари марказий ва ҳудудий маҳкамаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, халқнинг божхона органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш механизмларини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар аниқ белгилаб берилган.

Фармонда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам кўплаб имтиёз ва қулайликлар яратиш кўзда тутилган. Хусусан, божхона назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари, услублари ва техник воситаларини татбиқ этиш ҳисобига давлат чегара ўтказиш пунктларида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириб, божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқи берилаётгани тадбиркорлар фаолиятини янада енгиллаштириб, ортиқча оворагарчиликлардан халос этадиган бўлди.

Шунингндек, фармонда божхона органлари фаолиятини умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматлари шаффофлигини таъминлаш ва улардан эркин фойдаланиш имконияти экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигига хизмат қилади. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур фармон мамлакатимизнинг ташқи ва ички савдосини ривожлантириш билан бир қаторда ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг бош омилидир.

Солижон МЎМИНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши раиси,

Олий Мажлис сенати аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+