O‘zLiDeP депутати “Микрокредитбанк” Навоий вилоят бўлими раҳбарига сўров юборди

13.04.2018, 17:49

O‘zLiDeP депутати “Микрокредитбанк” Навоий  вилоят бўлими раҳбарига сўров юборди

Навоийлик тадбиркор Зарнигор Султонмуродова фаолиятини кенгайтириш учун “Микрокредитбанк” Навоий вилоят филиалига кредит сўраб мурожаат қилганига анча вақт бўлди. Аммо ҳозирга қадар мутасадди ташкилот раҳбарлари унинг мурожаатини ижобий ҳал этгани йўқ.

–  Кредит олиб, 3 та тикув машинаси харид қилмоқчи эдим, – дейди З.Султонмуродова. – Лекин банк ходимларининг ишга панжа орасидан қараши натижасида ҳали ҳам кредит олганим йўқ. Бу орада тикув машиналарининг нархи ошиб кетди. Айни чоғда олаётган кредитим 2 та тикув машинасига ҳам етмайди.

Тадбиркорнинг мазкур муаммоси O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда муҳокама этилди. Масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Замира Маматова “Микрокредитбанк” вилоят бўлими раҳбарига депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

 O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+