O‘zLiDePнинг оилавий поликлиникалар билан ҳамкорлиги оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда

16.04.2018, 17:30

O‘zLiDePнинг оилавий поликлиникалар билан ҳамкорлиги оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда

O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши шаҳардаги 6-оилавий поликлиникада “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзуида  давра суҳбати ташкил этди.

 ­– Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, – дейди 6-оилавий поликлиника шифокори Ж.Аҳмедова. – Мазкур лойиҳалар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касаллик асоратларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.  

Тадбирда она ва бола саломатлигига эътибор қаратиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари каби мавзуларда маърузалар тингланди.  

Тадбир давомида 364 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP  Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1811
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+