Президентимиз фармони бюрократик тўсиқларни бартараф этади

16.04.2018, 17:38

Президентимиз фармони бюрократик тўсиқларни бартараф этади

– Корхонамиз асосан эркаклар кўйлаклари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Замонвий техника ва технологияларни ўрнатганмиз. Айни чоғда корхонамизда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Ўтган йили маҳсулотларимизни Исроил ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилдик. Бизга фаолиятимизни янада кенгайтириш учун Наманган шаҳридаги “Орзу” кичик саноат  зонасида ер майдони ажратишди. Айни пайтда бу ерда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида фаолтиямизни янада кенгайтириб, иш ўринлари сонини 120 тага етказмоқчимиз.

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ўқиб, тадбиркор сифатида кўнглим тоғдай кўтарилди. Нега десангиз, мазкур фармон биз – тадбиркорнинг вақтини ҳам нақдини ҳам тежашга хизмат қилади. Ҳозирга қадар амал қилиб келган тартиб-таомилларга кўра, лицензиялаш, рухсат бериш сингари жараёнларга бир неча кун, ҳатто ойлаб вақт кетарди. Ҳаттоки, баъзи лицензия ҳужжатлари бир-бирини такрорларди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони билан 40 дан ортиқ лицензия лицензия турлари бекор қилинди ва соддалаштирилди.  Узоқни уйлаб қабул қилинган бу ҳужжат тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилиши баробарида, соҳада учраётган айрим бюрократик тўсиқларни бартараф этишда ҳам муҳим омил вазифасини ўтайди.

  А.ҚАЮМОВ,

Наманган шаҳридаги

“Порлоқ текстиль либослари”

 МЧЖ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+