Марҳаматда “O‘zLiDeP кутубхонаси – менинг нигоҳимда” PR акциясида 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди

16.04.2018, 18:36

Марҳаматда “O‘zLiDeP кутубхонаси – менинг нигоҳимда” PR акциясида 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди

Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мастура Ҳошимжонова болалигидан шеърият шайдоси. Айниқса, ҳамқишлоғи Муҳаммад Юсуф ижодига меҳри баланд. Анча вақтдан  буён ўқишдан ортиб, китоб дўконлари айланишга вақт тополмаётган  Мастура бугунги китоб ярмаркасига келиб ўзи севган шоирнинг асарларидан харид қилди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия Марҳамат туман Кенгашидаги “Ёшлар қаноти” томонидан “O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида тумандаги “Турон” ўқув марказида ташкил этилган “O‘zLiDeP кутубхонаси – менинг нигоҳимда” PR акцияси Мастура сингари кўплаб китобхонга катта имконият яратди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Нозимжон Эргашев ва бошқалар Президентимизнинг китобхонликни тарғиб қилишни илгари сурган Фармойиши ҳамда “O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, маънавият, маданият, яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, инсонийлик каби барча эзгу фазилатлар илдизи китоб мутолааси билан туташиб кетганлиги хусусида атрофлича гапирдилар.

–Акция доирасида ёшларнинг китобхонлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилган сўровнома, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан ташкил топган китоб ярмаркаси айнан юртбошимиз илгари сурган эзгу ташаббусга ҳамоҳанг бўлди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Дилмурод Собиров. – Бугун гувоҳи бўлдикки, китобхон йигит-қизлар сафи тобора ортиб бормоқда. Уларга эса мана шундай акциялар, тадбирлар қанот бўлмоқда.

Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1923
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асакалик УзЛиДеПчи2018-04-21 11:41:23

Бизнинг туманимизда ҳам шундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+