Қўшкўпир туманининг “Обод маҳалла”си обод масканга айланди (ФОТО)

16.04.2018, 18:38

Қўшкўпир туманининг “Обод маҳалла”си  обод масканга айланди (ФОТО)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган "Обод қишлоқ" дастури доирасида Хоразм вилоятида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундай хайрли ишларда O’zLiDeP вилоят Кенгаши ҳам фаол иштирок этяпти.  

Яқинда партия Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари, партия “Ёшлар қаноти” ва БПТ аъзолари Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қишлоғи Ошоққалъа маҳалласида бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этдилар. Маҳалланинг “Обод маскан” кўчасида истиқомат қилаётган аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида 3 тонна оҳак олиб келиниб, муҳтож оилалар уйларини таъмирлашга кўмаклашилди. Аҳоли хонадонлари, йўллар атрофида мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди. Оғир аҳволда кун кечираётган оилаларга яқиндан ёрдам кўрсатиш мақсадида 40 та корамол кредит асосида олиб берилди.

Тадбир доирасида қўшни Туркманистон билан чегарадош бўлган ушбу қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларимиз иштирокида очиқ мулоқот ҳам ўтказилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+