O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” инвестор ва тадбиркорлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб боряпти

17.04.2018, 18:24

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” инвестор ва тадбиркорлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб боряпти

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлим мудирлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия “Аёллар қаноти” фаолиятини янада ривожлантириш  борасида амалга оширилиши лозим бўлган  ишлар ҳақида сўз юритилди.

– Партиямиз хотин-қизларнинг нафақат ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, балки тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган аёлларга ҳам яқиндан кўмаклашиб келмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Гулшана Худаярова. – Аммо кредит олиб, тадбиркорликни бошлашга қийналиб юрган аёлларимиз кўп. Шу боис бугун жойларда аҳоли билан бўлаётган юзма-юз мулоқотлар давомида ўз бизнесини бошлаш ниятида юрган аёлларимизни аниқлаб, уларга зарур кўрсатмалар бериб келяпмиз.

– Кўпчилик тадбиркорликни бошлаш учун катта маблағ керак, деб ҳисоблайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одина Жамолдинова.  – Лекин шундай бизнес турлари борки, уларга кам маблағ сарфланади аммо катта даромад олинади. Бўлим ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, вилоятда ривожланаётган бизнес турини аниқлаб, тренинг ўтказиши керак. Масалан, Бухорода туризм йўналишида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этса, яхши натижага эришилади.    

– Ҳозирги кунда тадбиркор аёлларнинг асосий муаммоларидан бири кредит олиш учун гаров масаласидир, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Дилноза Абдуллажонова. – Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида инвесторлар иштирокида энг яхши лойиҳа кўрик танловини уюштириш ҳамда ғолибларни инвесторлар билан ҳамкорликда тадбиркорликни йўлга қўйишларида кўмаклашиш лозим. Лойиҳалар аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.   

Йиғилишда партия “Аёллар қаноти” бўлими фаолиятини куйчатириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши2018-04-18 13:33:29

Белгиланган вазифалар кўрсатилган бўлганида, туманларга хам тушинарли бўларди.


Norsuluv2018-04-18 10:33:03

Ҳозирги кунда тадбиркор аёлларнинг асосий муаммоларидан бири кредит олиш учун гаров масаласидир. Ушбу лойихада тадбиркорликни янгидан бошламокчи булган аёлларга чет елдан олиб келинадиган ускуналарни узини гаровга куйиш эвазига кредитлар ажратилса максадга мувофик буларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+