Uzbekistan24.uz: O‘zLiDeP эътиборида нодавлат таълим муассасалари (видео)

10.10.2017, 14:20

Uzbekistan24.uz: O‘zLiDeP эътиборида нодавлат таълим муассасалари (видео)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистонда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрда қабул қилинган “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, бу борада партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидландики, таълим сифатини тубдан ошириш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган. Қолаверса, мазкур масала бевосита партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга ҳам ҳамоҳангдир. Бинобарин, дастурда мактабгача ва олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасини хусусий сектордаги улушини кенгайтириш шулар жумласидандир.

Давра суҳбатида иштирокчилар илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда нодавлат таълим муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Давра суҳбати қатнашчилари Президентимизнинг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини партия электоратига етказиш ва жойларда ижросини таъминлаш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари юртимизда мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинганлигини ҳам алоҳида қайд этишди. Унга кўра давлат-хусусий шериклик механизми замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратилиб, солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, шунингдек, имтиёзли кредитлар тақдим этилади.

Амалий мулоқотларга бой бўлган тадбирда нодавлат таълим муассасалари фаолиятидаги долзарб масалалар, мактабгача таълимнинг хусусий секторидаги муаммолари ҳамда мазкур соҳа фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Давра суҳбати якунида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Президентимиз томонидан ўз вақтида қабул қилинган қарорнинг жойларда ижросини таъминлаш, соҳани янада ривожлантиришда тадбиркор ва ишбилармонларнинг улушини ошириш, энг асосийси таълим тизимини давр талабларидан келиб чиқиб, янги босқичга олиб чиқишда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг фаоллигини ошириш, қатъий, таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш борасида алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Нишон туман Кенагши аппарат- рахбари Г.Жўраева2018-07-12 17:59:10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани Ўзбекистонда илм-фан салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ташланган яна бир янги хайрли қадам бўлди.


O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши ижрочи котиби Қахрамон Бозоров 2018-07-12 17:53:20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши таълим тизимида олиб борилаётан бу каби ҳаётий ислоҳотлар мамлакатимизда таълим сифатини оширишга, кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга хар томонлама етук ёшларни тарбиялашга хизмат қилади


Зикрулло Шерматов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-07-10 09:39:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда таълим сифатини оширишга, мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга, қолаверса, олий маълумотли кадрларимизнинг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.


Azizbek Daliyev2018-07-09 16:18:11

Мен Далиев Азизбек Алишерович O‘zLiDeP Жалақудуқ тумани Кенгаши ижрочи-котибиман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганидан бошимиз осмонга етди. Германия ёки Япония ва ёки Корея ва Хиндистон илму, урфонга арича эътибор қаратиши туфайли бугунги мақомга эришди. Мухтарам Президентимизнинг мутараққий давлатлар Университетлари филиалларини Тошкентга олиб келиши Ўзбекистон Илм-фан салоҳиятини яшин тезлигид ривожлантириш мақсадига қаратилгандир. Бу воқеликларда жадид бобомиз Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Асадилло Хўжаев, Махмудхўжа Бехбудий, Абдулхамид Чўлпон, Хусанхон Ниёзив,Абдурауф Фитрат ва Файзулла Хўжаевларнинг Рухи поклари шод бўлаётган бўлса ажаб эмас.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-06 18:28:29

Мазкур университет умумэътироф этилган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилади


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-07-05 11:45:21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори келажагимиз эрталари учун яратилган ҳайрли ишларнинг яна бир наъмунасидир. Ушбу тизимида олиб борилаётан бу каби ҳаётий ислоҳотлар мамлакатимизда таълим сифатини оширишга, кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга хизмат қилади.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-04 14:21:34

Пойтахтда Пучон университетининг очилишини эшитиб хурсанд бўлдик. Чунки мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида етишмай келаётган педагог ва тарбиячиларни тайёрлашга эътибор берилаяпти. Олий маълумотли кадрлар ёш авлодни тарбиялашга бошқача ёндошади деб ўйлайман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-04 12:27:43

Мамлакатимизда нуфузли олийгоҳларнинг кўпайиши биринчи навбатда салоҳиятли кадрлар шаклланишини таъминлайди


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-04 08:56:37

Хозирги глобаллашув жараёни, мамлакатимизда хар бир сохада ислохотлар олиб боришни талаб этади. Шукурки бизда бу жараён шиддат билан кетмоқда. Таълим сохасидаги ислохотларда ривожланган чет эл тажрибаларини қўлланилиши келажакда ўзининг самарасини беради деган умиддамиз.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-07-03 18:12:05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши республикада мактабгача таълим, архитектура ва дизайн тизимини, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларини ривожлантиришга, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа корхоналар ва ташкилотлар ўртасида мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ўрнатишга кўмаклашади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+