O‘zLiDeP 25 нафар хотин-қизни саратонга қарши бепул тиббий кўрикдан ўтказди

18.04.2018, 11:28

O‘zLiDeP 25 нафар хотин-қизни саратонга  қарши бепул тиббий кўрикдан ўтказди

O‘zLiDeP Қўнғирот туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тумандаги 2 сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган тадбир Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросига бағишланди.

Тадбирда асосан маҳалладаги хотин-қизларимизга юқорида қайд этилган мазкур қарорнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти, ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва салбий жиҳатлари бўйича тиббиёт соҳаси ходимлари кенгроқ маълумотлар бериб ўтди.

– Афсуски, хотин-қизлар орасида саратон касаллиги билан оғриганлар сони кўпайиб бормоқда, – дейди Қўнғирот тумани 2 оилавий поликлиника онколог шифокори Г.Низанова. – Илгари ушбу касаллик билан кекса ёшдаги аёллар оғриган бўлса, бугунги кунда саратон ёш қизларимиз ўртасида ҳам учраб турибди. Касаллик аёллардаги гормонал ўзгаришлар ва камқонлик оқибатида ҳам келиб чиқади. Шунинг учун ҳар 6 ойда оилавий поликлиникадан мунтазам тарзда тиббий кўрикдан ўтиб туриши керак.

Тадбир давомида 25 нафар хотин-қиз саратонга қарши бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+