VODIYMEDIA.UZ: Депутат дегани мана бунақа бўлади! Наманганлик депутат сайловолди ваъдасини депутат бўлган куни бажарди!

28.09.2017, 14:25

VODIYMEDIA.UZ: Депутат дегани мана бунақа бўлади! Наманганлик депутат сайловолди ваъдасини депутат бўлган куни бажарди!
Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрни учун 28-Якккатут сайлов округидан номзодлар сайловчилар билан учрашув чоғида ўзаро дебат ўтказишганди. Сайловчиларни қизиқтирган асосий маҳаллий муаммо – ҳудудда жойлашган 75-умумтаълим мактаби олдига светофор ўрнатиш масаласи бўлганди.
 
“Наманган-Учқўрғон” автомагистрал йўли устида жойлашган бу нуқтадан бир соатда 2500 та автомобиль ўтади. Пиёдалар ўтиш жойидан эса куннинг қизғин пайтида 500 дан зиёд йўловчи кесиб ўтади.
 
Мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларнинг гувоҳлик беришларича, ўтган бир йил давомида саккизта автотанспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда беш нафар фуқаро вафот этган. Уч нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳолатларни эътиборга олганда, сайловчилар учун глобал масалалардан кўра, бу ерга светофор ўрнатилиши аҳамиятлироқ жиҳат экани маълум бўлади.
 
Учрашувда сўзга чиққан депутатликка номзод - Маъруф Мўминов бир фикр билдирди. “Мен сайланаманми - йўқми, тегишли идораларни жалб этиб, светофор ўрнатилишини ижобий ҳал этаман”.
 
Депутатликка номзод сайловолди учрашувидан кейиноқ вилоят ҳокимининг махсус эксплуатация монтаж бўлимига учради. Бўлим бошлиғи масалага жиддий ёндашиб, дарров ходимларга керакли топшириқларни берди, ишчиларни ажратди. Юқорида қайд этилган жойдаги пиёдалар йўлкаси рангли бўёқ билан ажратилди. Мактабга яқин ҳудудга тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилди.
 
Ниҳоят 17 сентябрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига сайлов бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП аъзоси, “Наманган китоб олами” МЧЖ директори Маъруф Мўминов энг кўп овоз олди. Бу ҳақда Наманган шаҳар сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.
 
Маъруф Мўминов шу куниёқ тегишли идоралар билан боғланди. Ўзи ҳам участка механиги билан иш устида бўлди. Мактаб қаршисида ҳайдовчи ва пиёдаларга қулайлик бўлиши учун светофор ўрнатилди. Шундай қилиб, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг кўп йиллик орзуси ушалди, талаби қондирилди. Бу эса халқ билан мулоқотда кўтарилган масалаларнинг ижобий ечимидир.
 
Vodiymedia.uz
 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    3334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-14 11:39:36

Президентимизнинг ушбу қарори асосида мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ташқи меҳнат миграцияси тизими фаолиятини тубдан такомиллаштиради ва хорижга ишга кетаётган фуқароларимиз ижтимоий химоясини кафолатлайди.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-07-12 17:36:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши , ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштиришга , унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтиришга , меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат килади


O`zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-11 09:03:33

Хорижда ишлаётган фуқаролар Пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини тўлаган тақдирда тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилиши бу улар учун ҳуқуқий ҳимоядир.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-10 18:01:23

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши тўлиқ таъминланади.


Кадиров Жасурбек - O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-10 15:29:34

Юртбошимиз ташббуси билан қабул қилинган мазкур қарор ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. Мамлактимизда барча ислохотлар қаторида меҳнат миграциясига ҳам муносабат тубдан ўзгармоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+