O‘zLiDeP фаоли Шовот туманида “Sirius stoma dent” МЧЖ хусусий клиникасини очди ва аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил қилди (видео)

19.04.2018, 10:18

O‘zLiDeP фаоли Шовот туманида “Sirius stoma dent” МЧЖ хусусий клиникасини очди ва аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил қилди (видео)

Шовот туманидаги “Sirius stoma dent” МЧЖ диагностика маркази ва стаматология клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Хоразм вилоят ва туман Кенгашларининг масъул ходимлари, Шовот туман хокимлиги, туман соғлиқни сақлаш бошқармаси иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Шовот туманида аҳолига арзон ва сифатли тиббий хизматлар жорий этилгани, мазкур клиникада хизмат кўрсатиш турлари ва сифати борасида, касалликларнинг қандай турларига даъво топилиши, унда яратилиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиб туришларини таъминлашдан иборат.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Муроджон Хайитбоев ва партия фаоли Санъат Хайитбоевлар ташаббуси билан ташкил этилган мазкур клиникада клиник лаборатория, IFA, УЗИ, стоматология, терапия каби йўналишларда малакали врачлар фаолият юритади.

–Клиникамиз 2017 йилда давлат дастурга киритилган бўлиб, 50 минг АҚШ доллар миқдоридаги кредит ва 785 млн  инвестиция ҳисобига ишга тушурилган, – дейди клиника бош шифокори Санъатбек Хайитбоев. – Айни чоғда клиникамизда 6 нафар малакали шифокорлар меҳнат қилмоқда. Эътиборлиси, клиникамизда иш бошлаган стоматологлар, малакали врачларнинг барчаси катта тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат.

Тадбир сўнггида клиникада хотин-қизлар ва ёши улуғлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, касаллиги аниқланган фуқароларга зарур маслаҳатлар берилди.  

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1884
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+