#LIVE O‘zLiDeP фаоллари “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини муҳокама қилмоқда

19.04.2018, 12:54

#LIVE O‘zLiDeP фаоллари “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини муҳокама қилмоқда

Хорижда хусусий бандлик (рекрутинг) агентликлари мустақил субъект сифатида корхоналар (иш берувчи)га ва иш қидираётганларга хизмат кўрсатади. Рекрутинг компаниялари ҳар йили жаҳон миқёсида 8–10 миллион кишини иш билан таъминлашга ҳисса қўшади. Аммо мамлакатимизда хусусий ташкилотлар томонидан фуқароларни республикамиз ва чет элда ишга жойлаштириш бўйича мукаммал ҳуқуқий база яратилмаган.

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия Фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида шу ҳақида сўз борди.

Мазкур қонун лойиҳаси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Президентимизнинг “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган. Мазкур қонун лойиҳасинининг қабул қилиниши фуқароларимизни мамлакатимиз корхоналари ҳамда чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш, давлат хизмати ва хусусий сектор томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш механизмларини тартибга солиш, ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар тартиби ва шартларини, рекрутинг агентликлари, корхона ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш имконини беради ва норасмий меҳнат миграциясини олдини олишга хизмат қилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қарши шаҳар Кенгаши2018-04-19 15:19:01

Меҳнат ва аҳолини бандликка кўмаклашиш марказлари ҳақиқатдан ўз вазифаларни бажара олишмаяпти, "Рекрутинг фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳасини қўллаб қувватлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+