O‘zLiDeP кўмаги билан Марҳамат ва Булоқбоши аҳолиси томорқасидан унумли фойданишни ўрганяпти

19.04.2018, 18:14

O‘zLiDeP кўмаги билан Марҳамат ва Булоқбоши аҳолиси томорқасидан унумли фойданишни ўрганяпти

Марҳамат тумани Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи Муқаддамхон Холбоева 2 сотихли томорқасидан яхши даромад олмаётган эди. Куни-кеча М.Холбоевага O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан 200 туп помидор, 60 туп булғор қалампири, 40 туп карам, 10 туп бақлажон ва 6 туп қалампир кўчатлари олиб берди.

–Очиғи, хонадонимизга партия фаоллариннг ташрифидан қувондик, – дейди у. – Бошланғич партия ташкилоти менга томорқамда унумли фойдаланишни ўргатяпти. Партия ходимлари кўчатларни парваришлашда ҳам менинг энг яқин маслаҳатчимга айланишган.

Таъкидлаш керак, “O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилган бундай саъй-ҳаракат доирасида Ғ.Ғулом маҳалласидаги йигирмага яқин хонадон эгаларига полиз ваа мева-сабзавот ниҳоллари тарқатилди.

O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши ҳам аҳолини томарқасидан унумли фойдаланишга яқиндан кўмаклашиб келаётир. Ана шу кўмак натижасида булоқбошилик Усмонали Тиллаев 1 сотих майдонда иссиқхона ташкил этди. Иссиқхонада экилган помидор кўчатлари аллақчон ҳосилга кирган.

– Партия кўмагида 3 сотих ерда саримсоқ-пиёз етиштиришни йўлга қўйганмиз, – дейди Абдумажид Холдаров. – Ҳар йили 2-3 миллион даромад оламан. Шу боис томарқамнинг қолган 3 сотихида ҳам иссиқхона ташкил қилмоқчиман.

                                                                           Аброр ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

AN 07-18 Қумариқ МФЙ қошидаги БПТ2018-04-24 15:31:19

Амалий ишларни жонлантириш керак.“O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойихасида бошланган ишларни довом эттириш керак.Масалан 3 сотих ерга иссиххона ташкил қилиниб унга қиш кунлари саримсақ пиёз экилиб дарамод олинса ундан кейин феврал ойларида помидор экилса яқин кунларда унинг даромади хам ўз киссасига тушади ва ердан унумли фойдаланилади .


Ўзбекистон тумани Эски яйпан МФЙ БПТ 2018-04-20 16:30:57

“O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилган бундай саъй-ҳаракат доирасида кам таъминланган оилалар ишли ва томорыадан фойдалани ўрганишмоқда. бундай ишларни доим амалга ошириш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+