O‘zLiDeP кўмагида янгиободлик Набижон Мустафақулов иссиқхонасини 80 сотихга кенгайтирди

19.04.2018, 18:37

O‘zLiDeP кўмагида янгиободлик Набижон  Мустафақулов иссиқхонасини 80 сотихга кенгайтирди

Янгибодлик  Набижон  Мустафақулов ҳам ер билан тиллаша оладиган ишбилармонлардан. Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркор бир неча йиллардан бери деҳқончиликдан баракали ҳосил олиб келмоқда.   

– Иссиқхонамиз 2014 йилда “Янгиобод шуъласи” корхонаси тасарруфидаги 10 сотих майдонда ташкил этилган эди, – дейди Н. Мустафақулов. – Иссиқхонамизда асосан помидор маҳсулотлари етиштирилади.  Айни чоғда партия фаоллари кўмаги билан банкдан 25 млн сўм кредит олиб, иссиқхона майдонини  80 сотихга кенгайтирдик ва 2 нафар йигитни иш билан таъминладик. Бу йилги мавсумда камида 20-25 млн сўм даромад олишни режалаштириб турибмиз. Энг асосийси, аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ниятидамиз.  

– Ўтган йили оила аъзоларимиз билан 2 сотихлик жойни иссиқхона қуришга тайёрлай бошлагандик, – дейди янгиободлик яна бир фуқаро Ф.Бобоев. – Аммо гап маблағга келиб тақалганда, қўлимиз калталик қилиб қолди.  Жорий йилда O‘zLiDeP депутати Хасанбой Назарқуловнинг кўмаги билан “Қишлоққурилиш” банки туман филиалидан 10 миллион сўм кредит олдик. Энди қизларим ва келинларим фойдали ва даромадли иш билан шуғулланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, партия ташаббуси билан бундай хайрли ишлар жойларда давом этмоқда.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Янгиобод туман Кенгаши Хўжамушкент давлат ўрмон хўжалиги БПТ раиси А.Эгамқулов2018-05-17 18:51:04

Ушбу иссиқхона туманимиз ички бозорларини қишлоқ хўжалиги экинлари билан тўлдирмоқда.


ЯНГИОБОД ТУМАН КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ БАЛАНДАЧИР МФЙ БПТ РАИСИ З.АБДУРАИМОВА2018-05-04 20:16:52

УШБУ ИССИҚХОНАН КЕНГАЙТИРИШ ОРҚАЛИ ТУМАНДА ЯНГИ 2 ТА ИШЧИ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ.


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти O’zLiDeP Пастдарғом туман депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-04-27 14:52:16

Бугунги кунда нафақат иссиқхоналардан унумли фойдаланиш балки аҳоли очиқ томорқаларидан ҳам унумли фойдаланишни ва мўмай даромад топишга интилишмоқда


Туман тиббиёт бирлашмаси БПТ раиси Қўлдошев Фахриддин2018-04-25 10:57:39

Бу каби иссиқхоналарнинг кўпайиши ҳудудлардаги янги иш ўрни яратилишига хизмат қилади.


Алишер. Самарқанд вилояти2018-04-24 13:36:51

Аҳолини бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш мақсадида, қолаверса айнан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 21 февралдаги 6/1-сонли қарор ижроси бўйича, биз ижрочи котиблар жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтиришимиз керак. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорларни шунчаки эмаслигини ХАЛҚ билсин, ОДАМЛАР билсин. Тадбиркорларга омад!!!


Akmal Turayev2018-04-24 10:21:21

Мухтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, "Томорқа- даромад манбаи" деган сўзларида юксак маъно мужассам.Зеро хар бир қарич ердан самарали ва агротехник қоидаларга риоя қилган холда фойдаланаётган оилалар, нафақат ўз оиласи фаровонлигига,балки махалласи,ватанимиз ривожига муносиб хисса қўшаётганлигига хар биримиз гувохимиз


Jizzax viloyati 2018-04-23 17:44:35

Tomorqadan unumli foydalanish orqali ishsizlar sonini keskin kamaytirsa buladi. Juda yaxshi loyiha.


Жиззах вилоят Мирзадала МФЙ БПТ раиси Хидиров Гулмурод2018-04-23 11:00:17

Томорқадан унумли фойдаланиш ўз натижасида ойланинг моддий холати ўзгаради, оиланинг бандлиги таминланади ва оиланинг тадбиркорликга бўлган муносабати шакилланади бу йўлда Набижон Мустафақулов каби инсонлар ўрнак бўлади.


Жиззах вилояти Маржонбулоқ олтин кони БПТ раиси Саидахмедова Мухаббат2018-04-23 08:28:25

Томорқадан унумли фойдаланиш орқали жойларда қўшимча иш ўринлари яратилмоқда. Ушбу лойиҳа ўз самарасини берди лекин натижа аъло даражада дея олмаймиз. Фойдаланилмасдан турган ер майдонлари, ер участкалари янада мақсадли ишлатишга бир ёқадан бош чиқариб харакат қилишимиз керак деб ўйлайман.


Исматов Санъат. Бухоро вилояти2018-04-20 17:02:42

Томорқа учун ер майдони бўла туриб, ундан унумли фойдаланишга имкон топа олмаётган фуқароларимиз учун ушбу лойиха оилани оёққа турғизишга ва кўшимча даромадга умид бўлди. Қўлдан келганча томорқасида қийналаётганларга кўмаклашамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+