1news.uz: O‘zLiDePда “Ёшлар куни” эълон қилинди

12.09.2017, 14:31

1news.uz: O‘zLiDePда “Ёшлар куни” эълон қилинди

1news.uz - O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида“Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўрни” мавзуида амалий очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ эшиклар тарзида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, Олий Маждис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, бошланғич партия ташкилотининг раислари, партиянинг ёшларга қаратилган лойиҳаларида иштирок этиб, ўз бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. 

Мулоқотда қайд этилганидек, Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида ёшлар масаласига оид белгилаб берилган вазифалар ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида партия томонидан ёшларнинг чинакам комил инсон бўлиб вояга етишлари, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун кўмаклашишга қатарилган бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда. “O‘zLiDePда Ёшлар куни” лойиҳаси ҳам ана шулардан биридир.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – O‘zLiDeP мисолида ёшларга бугун мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштироки, қонун билан берилган ваколатларни амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан хабардор қилишдан иборат. 

Ташриф буюрганлар ушбу ишларни амалга оширишда партия тузилмаларининг иштироки, жумладан партия “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдидар. 

Ёшларда O‘zLiDePнинг айнан ёшларга мўлжалланган қатор лойиҳалари катта қизиқиш уйғотди. Лойиҳалар ёшларнинг қизиқишига қараб уларни сиёсий фаолиятига, тадбиркорликка, илмга, ижтимоий ҳаётнинг бошқа йўналишларида ўз иқтидорларини рўёбга чиқариш, мамлакат учун зарур мутахассис, ижтимоий фаол шахс сифатида тарбиялашга қаратилганлиги билан ажралиб туради. 

—Партиянинг “Ёш фермер” лойиҳасида иштирок этганман ва бумени тадбиркорликка бўлган қизиқишларимни янада оширди, - дейди “Ёшлар қаноти” фаоли Жасур Мирзамаҳмудов, —Бугунги кунда айнан партия электоратига яъни тадбиркорлар ва фермерларга мўлжалланган мобил илова яратяпман. Унда банк, солиқва бошқа тўловларни тадбиркорлар ҳеч қийнчиликсиз, мобилтелефонлари орқали амалга оширишлари мумкин. Бу лойиҳамни насиб бўлса партия билан ҳамкорликда электорат вакиллари иштирокида тақдимотини ўтказишни режа қиляпмиз. Бугунги очиқ эшиклар кунида яна бир қатор лойиҳалар, келгусидаги режаларимиз билан тенгдошларим иштирокида муҳокама қилиб, вазифаларимизни белгилаб олдик.

Тадбир иштирокчилари “Ёшлар куни” доирасида O‘zLiDeP томонидан ҳар ҳафтада амалга ошириладиган кейинги тадбирлар режаси билан ҳам таништирилди. Улар орасида ёш сиёсатчилар – партиядан сайланган энг ёш депутатлар, партиянинг бошланғич ташкилотлари етакчилари ва ўз бизнесини муваффақиятли амалга ошираётган ёш тадбиркорлар билан учрашувлар режалаштирилаётганлиги, ёшлар учун фойдали ва қизиқарли бўлган бошқа учрашувлар, мулоқотлар кўзда тутилган. 

Тадбир якунида партия сафига қабул қилинган ёшларга O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

—O‘zLiDePда “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Очиқ эшиклар” куни тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги партия саҳифаларида эълон берилгани мен каби кўплаб ёшларни бу ерга жамлади, - деди Шарқшунослик институтининг 1-босқич талабаси Садаф Арифбоева. —Очиғи,O‘zLiDePда яратилган шароитлар, замонавий офис дейсизми, кутубхона умуман барча қулайликлар менга жуда ҳам ёқди. Партия ходимлари билан суҳбатлашиб, улардан ўзимни қизиқтирган саволларимга жавоб олдим ва келгусида ўқишимни аъло баҳоларгатамомлаб мен ҳам шу партияга ишга киришга қарор қилдим. Бу каби тадбирлар тез-тез ўтказиб турилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар партиянинг барча худудий кенгашларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган. 

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-21 19:08:31

Президентимизнинг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси” эса мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес юритиш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+