O‘zLiDeP депутати: аёллар тадбиркорлигига берилаётган имтиёзлар – хотин-қизлар ижтимоий мавқеини оширади

19.04.2018, 18:52

O‘zLiDeP депутати: аёллар тадбиркорлигига берилаётган имтиёзлар – хотин-қизлар ижтимоий мавқеини оширади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти”  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекитстон хотин-қизлар қўмитаси ва “Олима аёллар” уюшмаси билан ҳамкорликда “Аёл ва жамият: тараққиётнинг янги поғонасида” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этди.

– Президентимиз томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда, – дейди Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дилором Файзиева. – Мазкур имтиёзлар кичик бизнесни кредитлаш, хориждан хом ашё олиб келиш, экспорт-импорт операцияларини ривожлантириш, бўш турган бино-иншооатларни ижарага бериш тизимини соддалштиришга хизмат қилаётир. Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратмоқда. Бугунги тадбирда аёллар тадбиркорлигига берилаётган ана шундай имтиёзларни хотин-қизларга тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллар университетида ташкил этилган анжуманда “Олима” уюшмаси раиси Ҳ.Муртазаева, тарих фанлари доктори, профессор Э.Холиқовалар томонидан аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг сиёсий билимини кенгайтиришга қаратилган марузалар ҳам тингланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умрбек2018-04-20 16:46:36

Yuqoridagi fikr va mulohazalarga qo'shilaman. Bunday tadbirlarni har bir hududda va doimiy ravishda o'tkazib borish maqsadga muvofiq deb bilaman. QR Xalq deputatlari Beruniy tumani kengashidagi O'zLiDeP deputatlik guruhi bilan ishlash bo‘yicha ijrochi kotib Umrbek Jabbarov!


Навоий вилояти, Учқудуқ тумани, Аёллар бўйича раис ўринбосари Б.Отипова2018-04-20 13:22:51

"Аёллар қаноти" томонидан ўтказилган ушбу тадбир жамиятимизда аёлларнинг фаол бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Тадбирга иштирок этган аёллар анжуманда ўзлари учун керакли бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлганлиги аниқ. Ўйлайманки шундай тадбирларни кўпроқ ташкил этилиши аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этади.


Қобулова Дурдона Отабаевна 2018-04-19 19:45:41

Ўтказилаётган бундай тадбирлар келажакда ўз самарасини беради албатта, Ёш изланувчан қизларнинг инновацион лойиҳаларини партиямиз ва тадбиркорларимиз қўллаб- қувватлаб, шу лойиҳаларни ҳаётда синаб кўришларига амалий ёрда м берадилар деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+