O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 1-чорак якунларига бағишланган йиғилиши танқидий руҳда ўтди

20.04.2018, 17:34

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 1-чорак якунларига бағишланган йиғилиши танқидий руҳда ўтди

Андижон вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг 1-чоракка белгиланган режа-топшириқлар ижросига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳамда партия туман (шаҳар) Кенгашларининг уч ойлик ҳисоботи муҳокама қилинди.

– 1-чорак давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ижро органларининг мансабдор шахсларига жами 41 та депутатлик сўрови юборилган, – дейди Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Абдурауф Абдуллаев. – Бироқ уларнинг 25 тасигагина жавоб олинган, холос. Қолганлари айни вақтда назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган уч ой давомида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда бошқа ўринбосарлари, вилоят молия бош бошқармаси ва Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиқларининг депутатлик сўровлари юзасидан ахбороти эшитилгани фаолиятимизда яна бир муҳим қадам бўлди.

Йиғилишда шунингдек, O‘zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар, фойдаланилмай қолган имкониятлар бўйича атрофлича фикр алмашилди. Иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган партия туман Кенгаши масъулларига огоҳлантириш берилди.

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди, – дейди партия Шаҳрихон туман Кенгаши аппарат раҳбари Улуғбек Асранов. – Бироқ меҳнат фаолиятимизни тўғри ташкил қилмаганимиз, мавжуд камчиликларни вақтида бартараф этмаганимиз йиғилиш иштирокчилари томонидан танқид қилинди. Энди йўл қўйилган камчиликларни имкон қадар тезроқ ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

Йиғилиш таҳлилий-танқидий руҳда, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хасанов Абдулазиз2018-05-02 11:02:11

O'ZliDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан 1-чорак давомида бир қанча ишларни амалга оширдик, лекин камчиликларимиз хали талайгина. камчиликларни бартараф этиб бориш учун бундай йиғилишлар туртки бўлди десам адашмаган бўламан .


AN 07-252018-04-24 10:43:10

Биринчи чорак давомида қилмаган ишларимизни билиб олдик кейинги чорак довомида барча қилмаган ишларимизни етказиб олишликка келишиб олдик.Кейинги чорак давомида қаттий ишлашга астойдил харакат қиламиз.


Qosim shokirov2018-04-21 11:38:52

Yig'ilish juda mazmunli tashkil etildi. Har chorakda qilib turish kerak. Faollarni yo'nalishlar bo'yicha rag'batlantirishni taklif etaman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+